«Металл кесувчи» фирибгар ушланди
Жиззах шаҳрида яшовчи Н.А. (1980 й.т.) ички ишларга арз қилди. Айтишича, у металл буюмларни лазерда кесиш хизмати тўғрисидаги Olx.uz сайтида жойланган эълонга асосан кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилган ва ушбу хизматдан фойдаланиш учун номаълум шахснинг банк картасига 2 640 000 сўм пулни ўтказиб берган. Бироқ унга ҳеч қанақанги хизмат кўрсатилмаган...
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида ушбу жиноят Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи, муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган И.Х. (1998 й.т.) томонидан содир этилганлиги аниқланган.
И.Х. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, ўзаро келишув (алдов) йўли билан пулларни олган.
И.Х.га нисбатан яна Жиноят кодексининг 168-моддаси (3-қисм) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter