Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Металл заводидаги «портлаш» видеосига расмий изоҳ берилди

Металл заводидаги «портлаш» видеосига расмий изоҳ берилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда металл заводидаги ёнғин ва бунинг натижасида жароҳатланганлар борлиги ҳақида видео тарқалди. «Ўзметкомбинат» АЖ ахборот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса аслида 11 сентябрь куни соат 01:15 да бўлган. Бунга сабаб печда эритилган металлнинг кимёвий таркибидаги углерод миқдори 0,93%ни ташкил этгани ва бу ҳолатда углерод миқдорини камайтириш учун технологик жараёнда печга кислород юборилиши кўзда тутилади.

Видеода тасвирланган ҳолат технологик жараёнга киради ва мазкур ҳодисада тан жароҳати олган деб айтилган ишчилар аслида ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва шу куннинг ўзида ишларини давом эттиришган. Бугунги кунда ҳам уларнинг саломатликлари яхши.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига хабар берилган ва бугунги кунда қўмита мутахассислари ўрганиш ишларини давом эттиришмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг