Месси 11-чемпионликни қўлга киритди
Франция чемпионати (Лига 1) 34-турида «Ланс» билан дуранг (1:1) ўйнаган «ПСЖ» муддатидан аввал жорий мавсум чемпионига айланди.
Парижликларнинг ягона голи муаллифи Лионел Месси фаолиятида давомида 11-марта чемпион бўлди. У илк маротаба 17 йил аввал «Барселона» сафида чемпионликни қўлга киритганди (Ла Лига, 2004/2005).
Аргентина юлдузи «Камп Ноу»да жами 10 марта, жумладан, 2009–2011 йилларда Гвардиола қўл остида қаторасига уч марта чемпион бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter