Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маймун телефонни ўғирлади ва бир қути шарбатга алмаштирди

Маймун телефонни ўғирлади  ва бир қути шарбатга алмаштирди

фото: xabar.uz, сhatgpt

Ҳиндистонда маймунлар одамларга тегишли буюмларга тез-тез ҳужум қилиши янгилик эмас.
Яқинда яна ўғирлик содир бўлди – безори маймунлардан бири ўтиб кетаётган одамдан Samsung телефонини тортиб олиб, қурилмани кўздан кечириш учун деворга жойлашиб ўтириб олди.Телефонидан айрилган йигит дўстлари билан пастда турганча маймун билан музокара қилишга киришди. Аммо маймун телефонни сираям қайтариш ҳақида ўйламасди. Шунда телефоннинг эгаси маймунга бир қути шарбат таклиф қилди. «Ўғри» шарбатни олди ва телефонни эгасига қайтарди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг