«Масхарабоз ГАИ» ишдан ҳайдалди
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни ижтимоий тармоқда «Оҳангарондаги масхарабоз ГАИ!» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалганди.
Ушбу вақтда, тунги хизматга жалб қилинган Оҳангарон шаҳар ИИБ ЙҲХБ Маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори Д.Машкуров ИИО ходимини обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлар қилган. Ходимнинг бу хатти-ҳаракати ҳайдовчининг тасвирларига муҳрланган.
Бугун тарқалган хабарларга кўра, инспектор Д.Машкуровга нисбатан «эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, келгусида ЙҲХ билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланиши» жазоси эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter