Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДМТТ директори қўлга тушди

ДМТТ директори қўлга тушди

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарондаги боғчалардан бирида давлат томонидан болаларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетаётган вақтда мудира қўлга тушибди, мазмунидаги видеохабар тарқалди.

Ҳолатга Бош прокуратура матбуот хизмати муносабат билдирди.

Оҳангарондаги ҳолат юзасидан ДМТТ директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Бундан ташқари, прокуратура томонидан мутахассислар иштирокида ДМТТнинг фолияти текширилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг