«Mastercard» логотипини ўзгартиради
«Mastercard» тўлов тизими ўз логотипини ўзгартиради — унинг номи олиб ташланади. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди.
Бундан буён компания логотипида туташ қизил ва сариқ доираларнинг ўзи қолади.
Компаниянинг маркетинг ва коммуникациялар бўйича директори Ража Ражаманнарнинг айтишича, рақамли технологиялар даври оддийликни ёқтиради. «Инсонларнинг 80 фоизи «mastercard» ёзувисиз ҳам компания рамзини танишадими, демак, биз брендимизни ривожлантириш учун янги қадам ташлашга тайёрмиз», — деди Ражаманнар.
Ярим асрдан ошдики, қизил ва сариқ доира «Mastercard»нинг хос рамзи сифатида ишлатилмоқда. Ушбу глобал тармоқ 210 дан зиёд мамлакатдаги истеъмолчилар, молия муассасалари ва компанияларга хизмат кўрсатмоқда.
«Mastercard»нинг турли йиллардаги логотиплари
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter