Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Nokia 60 йилда биринчи марта логотипини янгилади: мақсад нима?

Nokia 60 йилда биринчи марта логотипини янгилади: мақсад нима?

Фото: Nokia

1865 йилда асос солинган Nokia компанияси сўнгги 60 йил давомида бирон марта ребрендинг ўтказмаганди. Ва ниҳоят компания ўзгаришга қарор қилди.

Компания стратегияси доирасида Nokia ребрендинг ўтказди. Эски логотип смартфонлар билан боғлиқликни англатарди, бироқ ҳозирги Nokia бизнес-технологиялар компанияси. Бошқа компанияларга ускуналар сотишга ихтисослашмоқда.

Компания ижрочи директори Пекка Лундмарк таъкидлашича, Nokia стратегияси уч босқичдан иборат: қайта ишга тушиш, тезлашиш ва кенгайиш. «Биринчи босқични якунладик. Аниқ мақсадга эгамиз. Глобал етакчилик имконияти бор соҳада ҳамкорликни бошламоқчимиз», — деди Лундмарк.

Reuters аниқлик киритишича, йирик технология компаниялари 5G хусусий тармоқлари ва автоматлашган заводлар учун ускунларни ишлаб чиқариш соҳасидаги мижозларга сотиш учун Nokia сингари телекоммуникация қурилмаларига ихтисослашган компаниялар билан ҳамкорлик қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг