Машҳур футболчи Роналдиньо оғир жудоликка учради
«Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньонинг онаси Мигуэлина Дос Сантос коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда America TV телеканали хабар берди.
Машҳур футболчининг онаси 71 ёшида вафот этган. У декабрь ойида касалхонага ётқизилганди.
Декабр ойида футболчининг ўзи онаси касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эди. Кейин аёл реанимация бўлимига ўтказилган.
Октябр ойида 40 ёшли футболчининг ўзида ҳам коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter