Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналдиньо Парагвай қамоқхонасида қандай яшаяпти?

Роналдиньо Парагвай қамоқхонасида қандай яшаяпти?

Фото: «Eurosport»

Бразилия ва жаҳон футболи афсонаси Роналдиньо яқинда 40 ёшини қаршилади. Парагвай қамоқхонасида... Қалбаки паспорт билан мамлакат ҳудудига киргани учун акаси иккаласи ҳибсга олинганди. «Олтин тўп-2005» соҳиби панжара ортида қандай яшаётгани ҳақида Парагвай терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Нельсон Куэвас маълум қилди.

«The Sun» нашри «Барселона», «Милан» ва «ПСЖ» собиқ футболчисининг дўстларига асосланиб маълум қилишича, гарчи унинг юзида табассум бўлса-да, қайғуга ботган.

«Роналдиньо гарчи сиртдан табассум қилаётган, ғайратли, шижоатли кўринаётгани билан, қаттиқ ташвишланаётганини илғаш қийинмас, чунки у ўзи ўрганмаган муҳитда, қамоқда», — деди Куэвас «CNN Radio» эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо ва акаси Роберто де Ассис қамоқхонанинг бошқа маҳбусларидан алоҳида, юқори мансабли шахслар учун «махсус бўлими»да сақланмоқда.

Парагвай ички ишлар вазири Эвклид Асеведонинг таъкидлашича, футбол юлдузи «қамоқхонада эмас, балки деярли меҳмонхонада» яшаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг