Роналдиньо озод этилди
Бразилиялик футбол юлдузи Роналдиньо тез орада ватанига қайтади. Парагвай суди собиқ футболчи ва унинг акасига шартли қамоқ жазоси белгилади. Бундан ташқари, ака-укалар 200 минг доллар жарима тўлашади.
«ABC Color» хабарига кўра, Роналдиньо ва акаси ўз ватанларига қайтганларидан сўнг суд органига вақти-вақти билан бориб қайд этилиб туришлари шарт. Агарда чет элга чиқишмоқчи бўлишса, олдиндан ҳукуматнинг тегишли органларига хабар беришлари лозим.
Мавзуга оид: 40 ёшини қамоқда кутиб олаётган Роналдиньо ҳақида (фото)
Эслатиб ўтамиз, Парагвайга қалбаки паспорт билан киришга уринган Роналдиньо ва акаси Роберто 2019 йилнинг март ойида ҳибсга олинган эди. Кейинчалик ҳукм чиққунига қадар суд уларнинг уй қамоғида қолишларига рухсат берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter