Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистондаги тартибсизликда гумонланган 22 киши озодликка чиқарилди

Қорақалпоғистондаги тартибсизликда гумонланган 22 киши озодликка чиқарилди

Жорий йил июль ойи бошида содир бўлган Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда иштирок этганларнинг 22 нафари Жўқорғи Кенгес раиси илтимосномаси ва депутатлар кафолати остида оиласи бағрига қайтарилди.

Тартибсизликларда иштирок этганликда гумонланиб, терговга жалб қилинган ушбу фуқароларнинг син кўнгилдан пушаймонлиги ҳамда оила аъзолари томонидан қилинган мурожаатлар ўрганилганда уларнинг оилада ягона боқувчи эканлиги аниқланиб ва юқоридаги сабаблар инобатга олиниб ушбу шахслар озодликка чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 август куни ҳам 30 нафарга яқин гумонланувчилар оиласига топширилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг