Мадуро: «Трамп Венесуэлани иккинчи Вьетнамга айлантирмоқчи»
Венесуэла президенти Николас Мадуронинг фикрича, АҚШ раҳбари Доналд Трамп унинг юртини Лотин Америкасидаги иккинчи Вьетнамга айлантирмоқчи. Бу ҳақда Мадуро «Твиттер»даги саҳифасида ёзган.
«АҚШ халқи сизлардан Доналд Трампнинг бизнинг ишимизга аралашишига қарши чиқишни сўрайман. У менинг ватанимни Лотин Америкасидаги Вьетнамга айлантирмоқчи. Унга буни қилишга имкон берманг» дея ёзган Мадуро. Мадуро 60-йиллардаги серталофат урушга ишора қилган.
Эслатиб ўтамиз 21 январ куни бошланган намойишлар ортидан Венесуэлада қўшҳокимиятчилик вужудга келди.
Мамлакат мухолифати лидери Хуан Гуаидо ўзини вақтинчалик президент дея эълон қилган ва АҚШ, Канада, Аргентина, Бразилия, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Гондурас, Панама, Парагвай, Перу каби давлатлар уни тан олган.
Россия, Куба, Хитой, Шимолий Корея, Сурия каби давлатлар Мадурони қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter