Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қулоққа эмас, «наушник»ка тақиладиган тилла сирға ўйлаб топилди

Қулоққа эмас, «наушник»ка тақиладиган тилла сирға ўйлаб топилди

Фото: «Hypebeast»

Французларнинг «Louis Vuitton» модалар уйи дизайнерлари қулоқчин ишқибозлари учун сирға ўйлаб топишди. Тақинчоқ фотосуратини «Hypebeast» портали эълон қилган.

Люкс бренд ассортиментида энди «AirPods» симсиз қулоқчинларига ўрнатиладиган аксессуар ҳам мавжуд. Тилла сирға иккита занжир кўринишида бўлиб, унга «Louis Vuitton» маркаси кулон шаклида ўрнатилган. Таъкидланишича, тақинчоқ турли узунликда чиқарилади.

Нашрнинг маълум қилишича, шу ойда сотувга чиқарилиши режалаштирилаётган тақинчоқнинг баҳоси тахминан 350 доллар атрофида бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг