Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple AirPods» симсиз қулоқчинлари бош оғриғини юзага келтирмоқда

«Apple AirPods» симсиз қулоқчинлари бош оғриғини юзага келтирмоқда

2016 йилдаёқ «AirPods» зарарли нур тарқатиши айтилганди.

Фото: «TrustedReviews»

«Apple AirPods» симсиз қулоқчинлари сотувга чиққанидан бир йил ўтиб, уларнинг эгалари бош оғриғидан шикоят қила бошлади. Бу каби хабарлар ижтимоий тармоқларда, шунингдек, «Apple»нинг расмий форумида ҳам пайдо бўлган, деб хабар берди «4PDA».

«Симли қулоқчинларни ишлатганимда ҳеч қандай муаммоим йўқ эди, бироқ мулоқот вақтида «iPhone»ни бошимга яқин ушласам ҳам эндиликда оғриқ пайдо бўлмоқда. Одатда симли қулоқчинлардан фойдаланиб, телефонни бошимдан узоқроқда ушлашга ҳаракат қилардим. «AirPods»дан фойдалана бошлаганимдан бери кучли бош оғриғини ҳис қиляпман”, — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

Берклидаги Калифорния университетининг соғлиқни сақлаш мактаби профессори Жоэл Московиц 2016 йилда «AirPods» зарарли нур тарқатиши, бу эса соғлиққа боғлиқ муаммоларни юзага келтириш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Ўша вақтда «Apple» матбуот хизмати бунга «биз ўз маҳсулотларимизни барча турдаги хавфсизлик талабларига кўра синовдан ўтказамиз» дея жавоб қайтарганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг