Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple»нинг энг кўп сотилаётган маҳсулоти. «iPhone» эмас...

«Apple»нинг энг кўп сотилаётган маҳсулоти. «iPhone» эмас...

Фото: «Mashable.com»

«Ceros» булутли платформаси тадқиқотчилари «Apple» компаниясининг қайси маҳсулотлари энг харидоргирлигини аниқлашга уриниб кўришди. Тадқиқот натижаларини платформанинг расмий сайтида чоп этишди. Улар «Best Buy» тармоғининг АҚШ ва Канада бозоридаги савдоларини ўрганишди.

Маълум бўлишича, «Apple»нинг 2016 йили энг кўп сотилган маҳсулоти бир метрлик сим бўлиб чиқди — тез-тез йўқотиб ёки яроқсиз ҳолатга келтириб қўйишгани учун «айфон» эгалари «Lightning-to-USB 2.0» кабелини дўконлардан кўп сотиб олишган. Иккинчи ўринда — «Earpods» наушниги, учинчи — «Apple TV» медиаплеери.

2017 йилда эса вазият ўзгарди: «iPhone 7» смартфони чиқиши билан «Lightning-to-USB 2.0» кабелига талаб камайиб, ўрнини «AirPods» симсиз наушниклари эгаллади ва улар ҳамон «Apple» компаниясининг энг кўп сотилаётган маҳсулоти бўлиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг