Ла Лига тарихида биринчи марта: 21 ёшли футболчи хет-трикни нишонлади
Испания чемпионати (Ла Лига) 19-тури доирасида Памплонадаги «Эл-Садар» стадионида «Осасуна» ва «Атлетик» (Билбао) тўқнашди.
«Атлетик» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ушбу ўйинда Ла Лига тарихида биринчи марта хет-трикни 21 ёшли футболчи нишонлади. Билбаоликларнинг барча голларини яримҳимоячи Ойан Сансет киритди.
Ойан Сансет (2000 йил 25 апрелда туғилган) басклар жамоаси тарбияланувчиси, жорий мавсумда Испания чемпионатида 16 маротаба майдонга тушиб, тўрт гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter