Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ла Лига ФИФАни судга берди

Ла Лига ФИФАни судга берди

Ла Лига (Футбол бўйича Испания чемпионати) терма жамоалар ўйинлари тақвим тиғизлиги сабабли Халқаро спорт судига (CAS) даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Ла Лига бўлажак мусобақалар тақвими бўйича Халқаро футбол федерацияси билан баҳсни бошлади. Испания футболи мутасаддилари 2026 йилдан бошлаб «ФИФА кунлари»ни 16 кунга оширишга рози эмас, деб ёзади Mundo Deportivo.

Ла Лига мутахассислари Спорт арбитраж судига мурожаат қилишди. Даъвога ФИФА 2026 йил сентябридан бошлаб кучга кирадиган миллий терма жамоалар ўйинларининг янги тақвимини жорий этаётгани сабаб бўлди.

ФИФА регламентига кўра, 2026 йил сентябрида жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоалар учун йиғинлар 16 кунга (одатдаги 10 та ўрнига) кўпаяди ва ўз тақвимига 4 тагача ўйинни киритади (илгари 2 та эди). Ва бу тартиб 2030 йилгача давом этади.

Испания футболи мутасаддиларининг хулосасига кўра, бундай ислоҳотлар миллий чемпионатларга жиддий зарар етказади. Жамоалар мавсум бошида деярли ярим ой давомида ўз футболчиларини йўқотади, бундан ташқари, бундай жадвалнинг тирбандлиги футболчиларнинг соғлиғига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Айни пайтда давом этаётган «ФИФА кунлари»да бир қатор машҳур футболчилар терма жамоалари йиғинларида жиддий жароҳат олишди. Испания терма жамоаси сафида Гави тиззасидан жароҳат олиб, салкам бир йил футбол ўйнай олмайдиган бўлди. «Реал» футболчилари Камавинга ва Винисиуслар ҳам жароҳатланиб, икки ойга футболдан четда қолишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг