Кваратсхелия Грузияда «Авлиё Георгий» ордени билан тақдирланади

«Пари Сен-Жермен»нинг грузиялик футболчиси Хвича Кваратсхелия Чемпионлар лигасидаги ғалабаси учун «Авлиё Георгий» ордени билан тақдирлашга тавсия этилди.
ПСЖ 31 май куни турнирнинг ҳал қилувчи ўйинида «Интер»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди, Кваратсхелия ушбу учрашувда битта гол урди.
«Бизда шундай анъана бор - спортчиларимиз юксак марраларга эришса, олий давлат мукофотлари тақдим этамиз. Чемпионлар Лигасидаги ғалаба айнан шундай эътирофга лойиқ ютуқ деб ҳисоблайман. Бу унинг давлатдан оладиган жуда муносиб мукофоти, деб ҳисоблайман. Бу борада биз Грузия президенти, парламент раиси билан маслаҳатлашдик ва бир овоздан шундай қарорга келдик,» - дейди Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter