Куёв тўйига бир неча соат қолганда автоҳалокатга учраб вафот этди
Ирландияда куёв тўйидан бир неча соат олдин автоҳалокат натижасида вафот этди. Бу ҳақда The Irish Times нашри маълум қилди.
20 ёшли Майлз Харти 21 август куни уйланиши керак эди. Тўйдан олдинги кечада у дўстлари билан Skoda машинасида қўшни шаҳарга йўл олган. Йўлда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, устунга бориб урилган.
Олд ўриндиқда ўтирган Харти воқеа жойида вафот этган. Машина ортида кетаётган йўловчи енгил тан жароҳатлари билан омон қолди. Ҳозирда ҳайдовчи Ирландияда йўл ҳаракати қоидаларини бузганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган.
Хартининг дафн маросимига юзлаб қариндошлари ва дўстлари ташриф буюришган, уларнинг кўпчилик қисми туйда қатнашиш мақсадида ташриф буюришган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter