Ирландиялик эркак жуда кўп сув ичиш оқибатида вафот этди

Дублин (Ирландия)да яшовчи 59 ёшли эркак жуда кўп сув ичиш оқибатида вафот этди, деб хабар берди Daily Mail.
Шон О`Доннелл ўлимга олиб келувчи «сувдан заҳарланиш» қурбони бўлди — шифокор маслаҳатига кириб, жуда кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилган.
Мутахассислар огоҳлантиришади: 1 соатда 1,4 литрдан кўп сув ичиш мумкин эмас. Акс ҳолда организмдаги кимёвий мувозанат бузилади, натрий даражаси тушиб кетади, мия шишиши ва комагача олиб келиши мумкин.
Ҳар йили сувга бўкиш оқибатида 1-4 нафар одам жон беради. Миш-мишларга кўра, афсонавий Брюс Ли шу тарзда ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter