Косонсой сув омбори дамбаси ёрилгани бўйича миш-мишларга изоҳ берилди
Косонсой туманида Қирғизистон республикаси, Жалолобод вилояти, Олабуқа туманидаги «Косонсой сув омбор дамбаси ёрилибди» мазмунида хабар тарқалди.
«Бу бўлмаган гап, бугунги сел тошқинлар билан жараёнларни бари сув омборидан қуйи қисмда ривожланди. Табийки, сув омбори дамбаси ёрилиб кетиши учун ҳеч қандай асос омили йўқ» - , дейилади Гидрометеорология хизмати хабарида.
Ташкилот бундай ёлғон маълумотларга мисол сифатида ўтган йилги ҳодисани келтирган. Бухоро вилоятида 2020 йил 27 апрелда эсган кучли шамолдан сўнг аҳоли орасида «Амударё сув сатҳи кескин кўтарилиб, даҳшатли тошқин бўлар экан» деган асоссиз ваҳималар урчиганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter