Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳисорак» сув омбори атрофида нима гап?

«Ҳисорак» сув омбори атрофида нима гап?

«Ҳисорак» сув омбори, 2024 йил 11 июн.

Фото: Xabar.uz

10 июн санасида дастлаб ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида жойлашган «Ҳисорак» сув омборидан сув отилиб чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Натижада оддий аҳоли орасида ваҳимага тушиш ҳолатлари кузатилди. 

Xabar.uz мухбири бевосита Қашқадарёга бориб, сув омбори атрофидаги вазиятни ўрганди. 

Мухбиримиз хабарига кўра, иншоот атрофидаги вазият барқарор. ГЭС ва сув омбори жамоаси одатий штат тартибида ишламоқда. 

Фото: Xabar.uz

Шунингдек, сув омбори ҳудудидаги дам олиш зонасида ҳам ҳеч қандай тўсиқлар йўқ, аҳоли одатдагидек дам олишда давом этмоқда. Фавқулодда ҳолат эълон қилинмаган, аҳоли ҳаракатида тўсиқлар йўқлиги айтилди. 

Аҳоли ва транспорт хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудда ИИВ ходимлари фаолият олиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча дастлаб ФВВ сув омборидаги вазият юзасидан дастлабки ахборотни тақдим этганди. Сўнгра Шаҳрисабз тумани ҳокими ва Қашқадарё вилояти ФВБ раҳбари вазият барқарор экани тўғрисида ахборот берди.

Бугун эса ФВВ раҳбари Абдулла Қўлдошев ҳам фавқулодда ҳолат кузатилмаётганини яна бир таъкидлади. 

Ҳисорак сув омбори нафақат йирик гидротехника иншооти, балки табиат маскани саналади.

Сув омбори Қашқадарёнинг ирмоғи бўлган Оқсув дарёси ўзанида барпо этилган, Шаҳрисабз тумани, Мироқи шаҳарчасидан 1,5 км узоқликда жойлашган. 1983—88 йилларда қурилган.

«Ҳисорак» сув омбори тўғони, 2024 йил 11 июн. Фото: Xabar.uz

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг