Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сув омбори ҳақида ваҳимали хабар тарқатганларга жиноий иш очилди

Сув омбори ҳақида ваҳимали хабар тарқатганларга жиноий иш очилди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда «Ҳисорак» сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар берди Қашқадарё вилояти ИИБ. 

Жорий йил 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги «Ҳисорак» сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туманида яшовчи Д.У., Н.А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 6-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Xabar.uz мухбири ушбу сув омборида бўлиб, вазиятга ойдинлик киритганди. Айтилишича, иншоот одатдаги тартибда ишламоқда, ҳудудда фавқулодда ҳолат кузатилмаяпти. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг