Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конституцияни ўзгартиришга оид дастлабки таклифлар кўриб чиқилади

Конституцияни ўзгартиришга оид дастлабки таклифлар кўриб чиқилади

Эртага, 26 май куни Конституциявий комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Одилжон Тожиев маълум қилди.

Йиғилишда комиссия ишини самарали ташкил этишга қаратилган масалалар муҳокама қилинади ҳамда аҳолидан келиб тушаётган таклифларни қабул қилиш, умумлаштириш, жавоб қайтариш тартиби тасдиқланади.

Шу кунга қадар комиссияга келиб тушган дастлабки таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинади.

Шунингдек, Конституциявий комиссия Матбуот хизмати таркибини тасдиқлаш, жараёнларни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш режаси кўриб чиқилади.

Йиғилиш якунлари юзасидан брифинг ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Конституциявий комиссия тузилганди. Унга раис этиб тасдиқланган Акмал Саидов «Конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибгани»ни қайд этганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг