Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссиясига бир овоздан сайланди

Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссиясига бир овоздан сайланди

Фото: Devdiscourse

Ню-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Статистика комиссиясининг 2026-2029 йиллар учун аъзо давлатларини сайлаш жараёнида илк марта Ўзбекистон бир овоздан ушбу орган аъзоси этиб сайланди.

Статистика комиссияси 1947 йилда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши (ИИК) томонидан функционал орган сифатида ташкил этилган. У халқаро статистика соҳасининг ривожланишини белгиловчи асосий ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, универсал статистика стандартлари ва методологик принципларга оид ишларни мувофиқлаштиради.

Комиссия 24 та давлатдан иборат бўлиб, улар 4 йилда бир марта географик тақсимотни ҳисобга олиб сайланади.

Статистика комиссиясига тўлиқ аъзо бўлиш Ўзбекистон учун глобал статистик сиёсатни шакллантиришда иштирок этиш, миллий тажриба ва ислоҳотлар ютуқларини намойиш этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятларни очиб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг