Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кейптаундаги парламент биносида ёнғин содир бўлди

Кейптаундаги парламент биносида ёнғин содир бўлди

Фото: «РИА Новости»

Бугун, 2 январь куни тонгда Кейптаун (ЖАР)даги парламент биносида ёнғин чиқди. Бу ҳақда «Agence France-Presse» хабар берди.

Бино томи ёнган, шунингдек, олов Миллий йиғин (қуйи палата) биносига ҳам ўтган.

Мамлакат президенти Сирил Рамафоса ҳодиса юз берган жойга етиб келган.

Маълумотларга кўра, ёнғинга сабабчиликда гумон қилинган бир шахс қўлга олинган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ, бироқ парламент биносига жиддий шикаст етган, хусусан, бинонинг томи қулаб тушган. Бундан ташқари, бинода сақланаётган тарихий буюмларга зарар етган бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг