Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўлим жазосининг «инсонпарварлик» жиҳати

Ўлим жазосининг «инсонпарварлик» жиҳати

Фото: «Korrespondent.net»

Тайвань ҳукумати ўлим жазосини «инсонпарварлик» нуқтаи назаридан қатл этишнинг янги қоидаларини ишлаб чиқди. Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг фикрича, бу қадам мазкур амалиётни баттар кучайтиради. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар берган.

ОАВнинг маълум қилишича, қатл пайтида маҳкумга дастлаб тинчлантирувчи дори берилади, сўнг юзтубан ётқизилади ва орқасидан ўқ узилади. Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган янги қоидаларга кўра, энди маҳкум жаллодни кўрмаслиги учун капюшонда бўлиши тўғри келади. Бундан ташқари, уларга охирги марта диний маросимларини ўтказишга, аудио ёки видео орқали қариндошларига видолашув сўзларини ёзиб қолдиришга рухсат берилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи «Amnesty International Taiwan» ташкилоти директори Чиу Э-линнинг сўзларига кўра, ўлим жазоси — шафқатсиз ва ғайриинсоний жазолаш усули ҳисобланади, шу боис «уни янада инсонийлик билан амалга ошириш тўғрисида гапириш бемаъниликдир». Ўз навбатида ўлим жазосини бекор қилиш бўйича Тайвань иттифоқи ижрочи директори Линь Синь-ий ҳукуматни ўлим жазосини бекор қилишга чақирган. Унинг айтишича, қатл этишнинг инсоний жиҳати бўлмайди, шу боис ҳукумат бундай жазо туридан воз кечиши зарур.

2010 йилда Тайвань беш йиллик танаффусдан сўнг ўлим жазоси амалиётини тиклади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг