Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ноҳақ ўлимга ҳукм қилинган японга 1,4 млн доллар тўланади

Ноҳақ ўлимга ҳукм қилинган японга 1,4 млн доллар тўланади

Фото: Facebook/Amnesty International

Ноҳақ ўлимга ҳукм қилиниб, 47 йил умрини жазони кутиб қамоқда ўтказган япониялик Ивао Ҳакамадага 217 млн иена (1,44 млн доллар) товон тўланади. Бу ҳақда Kyodo хабар берди.

Ўз хўжайини, унинг хотини ва икки боласининг қотили сифатида айбланиб, 1968 йилда ўлимга ҳукм қилинган Ивао Ҳакамада ўтган йили суд томонидан оқланганди.

Ивао Ҳакамада ҳозир 89 ёшда, қотиллик юз берган 1964 йилда 28 ёшда бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас