Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Караоке клубидаги ёнғинда жабрланган қуваликларга 10 млн сўмдан ажратилди

Караоке клубидаги ёнғинда жабрланган қуваликларга 10 млн сўмдан ажратилди

Жорий йилнинг 29 июл куни Фарғона шаҳрида жойлашган тўрт қаватли бинонинг подвал қисмида содир бўлган бахтсиз ходиса ва унинг натижасида 6 кишининг вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Вафот этганларнинг икки нафари Қува туманидан бўлган.

Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг 31 июлдаги тегишли қарори билан мазкур воқеада қурбон бўлган ва жабрланган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрел кунги 213-Ф-сон Фармойишига асосан туманда ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармасида шаклланган пул маблағлари ҳисобидан (ҳар бир оилага) бир марталик 10 миллион сўм миқдорида бўлган пул маблағи ажратилади.

Қарор матнида келтирилишича, мазкур бахтсиз ҳодисада туман ҳудудида яшовчи икки нафар йигит вафот этган, бир нафар йигит ва бир нафар қиз эса жиддий жароҳатланган. Уларнинг барчаси 18 ёшда бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг