Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ: «Ўйин ўйнаяпсанми — касалсан»

ЖССТ: «Ўйин ўйнаяпсанми — касалсан»

Фото: «Bazrameet.com»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти электрон ўйинларга қарамликни касаллик сифатида расман эътироф этди ва уни касалликлар рўйхатига киритди, деб хабар бермоқда «Life.ru».

ЖССТ маърузасида келтирилишича, геймерлар ўйин сеансларининг сони, давомийлиги, бошланиши ва тугашини назорат қилиша олмайди. Бунинг устига, гейминг одамларнинг кундалик машғулотлари орасида тобора энг муҳимига айланиб бормоқда. «Ўйинга қарамлик» ташхисини унинг аломатлари йил давомида кузатилганида ва у инсон ҳаётининг бошқа муҳим соҳалари(шахсий, ижтимоий, оилавий, таълим кабилар)га халақит беришни бошлагач қўйиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ касалликлар рўйхатида «ўйинга қарамлик»дан ташқари, 55 мингдан зиёд касаллик ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг