Жорий йил сув тақчиллиги бўлиши кутилмоқда
Жорий йилги суғориш даврида республика бўйича 10 миллиард кубометргача сув тежалиши кутилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган селектор йиғилишида маълум қилинди.
Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, 2021 йил давомида қишлоқ хўжалигида сув тақчиллиги бўлиши кутилмоқда. Бунга сабаб сифатида куз-қиш даврида ёғингарчилик кам бўлгани кўрсатиб ўтилган.
Шу сабабли қишлоқ хўжалигида сувни тежаш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Бунда сув тежовчи технологиялар орқали 1,5 миллиард кубометр, ирригация тармоқларини таъмирлаш — 2,5 миллиард, сув кам талаб қиладиган экинларни жойлаштириш ҳисобига — 2 миллиард, ерни лазер ёрдамида текислаш – 650 миллион, ахборот технологияларини жорий этиш орқали 600 миллион кубометр сувни тежаш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter