Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда ҳам «тозалаш» бошланди

Жиззахда ҳам «тозалаш» бошланди

Фото: Жиззах вилояти ИИБ.

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди, жиноий гуруҳларга алоқадор уч киши қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот берди. 

Жиззах вилоятида «Долзарб - 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида 3 нафар шахслар қўлга олиниб, 12 нафар шахсларга жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, дейилади хабарда.

Шунингдек, жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди.

Худди шундай вилоят ҳудудида тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, жиноят содир этишга мойил 20 нафар шахсларнинг яшаш манзилларида махсус профилактик тадбирлар ўтказилди. Натижада ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келган 10 нафар шахс аниқланди.

Аввалроқ Бухорода шундай рейдларда 38 киши ушланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг