Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда бир оиланинг 3 нафар аъзоси заҳарланди, хонадон келини вафот этди

Жиззахда бир оиланинг 3 нафар аъзоси заҳарланди, хонадон келини вафот этди

Фото: Xabar.uz

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи бир оиланинг 3 нафар аъзоси уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотидан заҳарланди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Шифокорнинг сўзларига қараганда, 1995 йилда туғилган Х.Ғ. шифохонага олиб келинганида жуда ҳолсиз ва сўзлаша олмайдиган ҳолатда бўлган.

Таъкидланишича, беморлар шифохонага келиши билан керакли муолажалар қилинган. Аммо хонадоннинг 26 ёшли келини кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган. Марҳума заҳарлангандан сўнг 1,5 кун давомида шифокорларга мурожаат қилмагани айтилади.

Аввалроқ Самарқандда 5 киши помидор консервадан заҳарланиб, улардан бири вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг