Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноятчиликка қарши курашда фаол фуқаролар ижтимоий ҳимояланади

Жиноятчиликка қарши курашда фаол фуқаролар ижтимоий ҳимояланади

Ҳукуматнинг 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинмоқда.

Унда мазкур қарор билан келгусида фуқароларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантиришдан ташқари уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масаласи ҳам кўтарилган.

Жумладан, тегишли Низомга киритилаётган 12-8-бандга кўра, фуқароларни ижтимоий ҳимоясини таъминлаш қуйидагича амалга оширилади:

  • фуқаронинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати олиши ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органнинг қарорига кўра Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)нинг 20 баробари миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа берилади;
  • фуқаронинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати олиши ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органнинг қарорига кўра Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан МҲТЭКМнинг 50 баробари миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа берилади ва ногиронлик пенсияси тайинланади;
  • фуқаронинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки вақтида ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органнинг қарорига кўра Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан МҲТЭКМнинг 100 баробари миқдоридаунинг оила аъзоларига бир йўла тўланадиган нафақа берилади ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра:

  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар ҳақида хабар берган фуқаролар МҲТЭКМнинг 50 фоизигача;
  • унча оғир бўлмаган жиноятлар учун – 75 фоизигача;
  • оғир жиноятлар учун – 100 фоизигача;
  • ўта оғир жиноятлар учун – 150 фоизигача;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам берганлиги учун фуқароларга бериладиган рағбатлантиришнинг миқдори, ушбу шахслар содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб, юқоридагиларга мос равишда, 50 фоиздан 150 фоизгача пул маблағлари билан рағбатлантирилади. 

Изоҳ: 2022 йил 20 майдан буён меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори  920 000 сўмни ташкил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг