Жарималар ўчириб юборилгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти бузилиб, жарималар ҳақидаги маълумотлар, видеокузатув мосламалари ёрдами тузилган баённома қайдлари ўчириб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолат бўйича расмий маълимот берди.
У мазкур маълумот ҳақиқатга мос келмаслигини билдирган.
«Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти мавжуд эмас. 2018 йилда ИИББ ЙҲХБ сайтини юритиш учун тест режимида платформа ишлаб чиқилган, лекин ўрнатилган талабларга, шу жумладан хавфсизлик нормаларига жавоб бермаганлиги учун сайт фаолияти тўхтатилган.
Ички ишлар вазирлигининг барча расмий ресурсларини хавфсизлиги тўлиқ таъминланган», дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter