Жанубий Судан президенти Путин олдида ноўнғай ҳолатга тушди (видео)
28 сентябрь куни Владимир Путин Кремлда Жанубий Судан президенти Салва Киир билан музокаралар ўтказди.
Учрашув бошида кичик ноўнғайлик содир бўлди. Жанубий Судан президенти Салва Киир синхрон таржима қилиш учун қулоқчинни қандай тақишни билмади. Деярли бир дақиқа давомида у буни қандай қилишга ўйланди, деб ёзади «Новые известия».
Қайд этилишича, Россия президенти вазиятга аралашишга мажбур бўлган. Путин ҳамкасбига қулоқчиндан қандай фойдаланишни бир неча бор кўрсатган.
Ноқулайликка Салва Киир кийган катта шляпа сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter