Жаҳонгир Ортиқхўжаевга яна бир ўринбосар тайинланди

Сардор Абдуллаев Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Департамент раҳбари тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берган.
У бугунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятининг мудири вазифасида ишлаб келган.
Абдуллаев Сардор Маҳмуджанович 1983 йил 27 декабрда Тошкент вилоятида туғилган.
2001-2007 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter