Жаҳон футболига энг катта таъсир кўрсатган мураббийлар рўйхати эълон қилинди
Нуфузли FourFourTwo журнали футбол тараққиётида энг катта из қолдирган мураббийлар рўйхатини тузди.
FourFourTwo рўйхатига ўз услуби, фалсафаси ҳамда ишига умумий ёндашуви билан футбол тактикасини ўзгартирган жаҳон даражасида танилган 16 мутахассис киритилди.
Футбол тарихига ўз номини ёзган голланд афсонаси Йоҳан Кройфнинг хизматлари алоҳида эътироф этилди. «Аякс», «Барселона» ва Нидерландия терма жамоаси юлдузи 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошларида ўз шогирдлари билан улкан зафарлар қозонган.
Рўйхатга «Манчестер Юнайтед»ни узлуксиз 27 йил бошқарган, Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши бош мураббий деб топилган сэр Алекс Фергюсон ҳам киритилди.
1998/99 мавсумида Фергюсон жамоаси Европа майдонларида «требл»га эришди. Унинг бошчилигида «қизил иблислар» АПЛ 21 мавсумини кучли учликда якунлаган.
Яна бир нидерланд мураббийи Ринус Михелснинг хизматларига катта баҳо берилди. «Аякс» ва Нидерландия терма жамоасини футбол чўққисига олиб чиққан тотал футбол ғояси айнан унинг номи билан боғлиқ.
Михелснинг ғояси замонавий футболда оммалашиб кетди, бунга яққол мисол — Ҳосеп Гвардиола («Барселона», «Бавария», «Манчестер Сити»).
FourFourTwo экспертлари рўйхатга Ҳосеп Гвардиола, Ралф Рангник, Жозе Моуриню, Герберт Чепмен, Валерий Лобановский, Арриго Сакки ва Арсен Венгерни ҳам киритишди.
Қизиғи, «Реал Мадрид»ни бошқариб ғалабали рекордларни тинмай янгилаётган Карло Анчелотти бу рўйхатда йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter