Италиялик аёлни чув туширган таксистнинг «ковуши тўғирланди»
Италия фуқароси бўлган аёл маҳаллий такси ҳайдовчисига Олмаота аэропортидан меҳмонхонага бориши учун 45 минг тенге (93 доллар) тўлаган.
Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги транспорт полицияси бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мадияр Aйтуганов Tengrinews нашрига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шаҳар фуқароларидан бири Олмаота аэропортидаги полиция бошқармасига Италиядан келган туристни меҳмонхонага атайлаб ўта баланд нархда олиб борган номаълум такси ҳайдовчисига нисбатан чора кўришни сўраб мурожаат қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида транспорт полицияси томонидан такси ҳайдовчисининг шахси аниқланди.
Бу Олмаота вилоятида яшовчи 48 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Эркак хорижлик такси нархларни билмаслигидан фойдаланиб, ўта қиммат хизмат кўрсатган. Ҳайдовчи етказилган зарарни тўлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter