Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исталган замонавий қурилмада жосуслик функцияси бор

Исталган замонавий қурилмада жосуслик функцияси бор

Фото: «Kp.ua»

Исталган замонавий қурилманинг дастурий таъминоти жуда мураккаб, шу билан бирга жуда заиф. Айни шу жиҳат хакерларга фойдаланувчини, у қайси амалий тизим (ОС)ни ишлатишидан қатъи назар, кузатиб бориш имконини беради, деб ёзмоқда «Astera.ru».

«Известия» газетаси платформани ривожлантириш бўйича мутахассисларга асосланиб ёзишича, ҳар бир қурилмада амалий тизим билан боғлиқ бўлмаган махфий зона бор — у орқали ARM ядросига қурилган исталган қурилмани кузатиб бориш мумкин.

Мутахассислардаги мавжуд маълумотларга кўра, ARM ядросида шундай код борки, у бевосита жосуслик дастурий таъминоти ўрнатиш имконини беради, қурилмага қанақа оператив тизим ёки антивирус ўрнатилганининг аҳамияти ҳам қолмайди.

Ўтган йили ARM компанияси 22 млрд. процессор ядросини лицензиялади, булар телевизорлар, смартфонлар, айрим ноутбуклар, «ақлли» ён электроника ва маиший техникалар, булутли қурилмалар учун процессорларда ишлатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг