Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Intelни рақобатчиси ютиб юбориши мумкин

Intelни рақобатчиси ютиб юбориши мумкин

Фото: Getty Images

Американинг ARM-процессорлар ишлаб чиқарувчи Qualcomm компанияси рақобатчи Intel компаниясини сотиб олмоқчи. Intel ҳозирда жиддий молиявий инқирозни бошдан ўтказмоқда, деб ёзди The Wall Street Journal.

Шу кунларда Qualcomm ўз таклифини Intel компаниясига жўнатган. Агарда бир техногигант иккинчисини ютиб юборса, бу тарихдаги энг йирик битимлардан бири бўлади, дейишмоқда экспертлар.

Qualcomm нималарни таклиф қилгани номаълум. Intel бозор қиймати — $87 млрд.

Узоқ йиллар процессорлар бозори етакчиси бўлиб келган Intel ҳозирда оғир кунларни ўтказмоқда. Жорий йил иккинчи чорагидан компания 1,6 млрд доллардан зиёд соф зиён билан чиқди. Ўтган ой компания ходимларининг 15 фоизини ёки 17,5 минг нафарини қисқартиришга қарор қилди, қолаверса, шу йилнинг тўртинчи чорагидан дивидендлар тўлашни вақтинча тўхтатиб туришини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг