Исландияда отилган вулқон лавалари аҳоли уйларига яқинлашмоқда
14 январ куни эрталаб Исландия жануби-ғарбидаги Рейкянес ярим оролида вулқон отилди.
Мамлакат миллий телерадиокомпанияси RÚV’нинг хабар беришича, вулқон отилишдан олдин 200 дан ортиқ ер силкинишлари содир бўлган.
14 январга ўтар кечаси ҳам қайд этилган сейсмик фаолликдан сўнг вулқон отилиши хавфи туфайли расмийлар вулқон ёнида жойлашган Гриндавик шаҳри аҳолисини олдиндан эвакуация қилган. Ҳозирда шаҳарда электр энергияси узилган.
Вулқон лавалари Гриндавик томон оқмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозир у шаҳарнинг шимолий чеккасидаги уйлардан 400-500 метр узоқликкача келган.
Маълумот учун, 3500 га яқин аҳоли истиқомат қиладиган Гриндавик Исландия пойтахти Рейкявикдан 70 километр узоқликда жойлашган. 2023 йил ноябр ойида ҳам Гриндавик аҳолиси вулқон уйғониши хавфи туфайли эвакуация қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter