Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исландия Европада биринчи бўлиб барча COVID-чекловларни бекор қилди

Исландия Европада биринчи бўлиб барча COVID-чекловларни бекор қилди

Фото: «Report.az»

Исландия Европа мамлакатлари орасида биринчи бўлиб барча COVID-чекловларни бекор қилди. «РИА Новости» хабар беришича, бу ҳақда орол-мамлакат ҳукумати расмий сайтида маълум қилинган.

Ковид-чекловлар Исландияда ўтган йилнинг март ойида киритилганди. Ҳозирга келиб мамлакат аҳолисининг 87 фоизи камида бир марта, 60 фоизи тўлиқ вакциналанган.

Эртанги якшанбадан бошлаб исландлар ижтимоий масофани сақлашга мажбур эмаслар. Ниқоблар тақиш, кўпчилик бўлиб тўпланишга чекловлар ҳам энди бекор.

«Биз ўзимиз интилган ўша қулай жамият ҳаётига қайтмоқдамиз», — деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Свандис Сваварсдоттир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг