Иқлимнинг кескин ўзгариши туфайли қўзиқорин билан касалланиш бутун Европага тарқалмоқда

Манчестер университети тадқиқотчилари томонидан олиб борилган янги тадқиқот иқлим ўзгаришининг хавфли оқибати - улар илгари хавф туғдирмаган ҳудудларда ўлимга олиб келадиган қўзиқорин инфекциялари доирасининг кенгайиши ҳақида огоҳлантирмоқда, - деб ёзади Independent.
Олимлар одамларда нафас олиш тизими ва бошқа органларнинг оғир касалликларини келтириб чиқариши мумкин бўлган Aspergillus жинсининг қўзиқоринларига алоҳида эътибор беришади.
Aspergillus моғори бутун нафас олиш тизими ва ўпкада жиддий муаммоларни келтириб чиқаради, нафас олишни қийинлаштиради ва бронхларга таъсир қилади.
Бу, айниқса, астма каби сурункали касалликларга чалинган, шунингдек иммунитети заиф одамлар учун хавфлидир.
2100 йилга келиб, энг хавфли турлардан бири бўлган Aspergillus fumigatusнинг тарқалиш майдони Глобал исиш туфайли 77 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда. Бу фақат Европа қитъасидаги тўққиз миллионга яқин одамнинг соғлиғига таҳдид солади. Ушбу микроорганизмлар сурункали ўпка касалликлари, иммунитет танқислиги ҳолатлари ва иммунитети заиф одамлар учун алоҳида хавф туғдиради.
Муаммонинг иқтисодий жиҳати ҳам бор. Aspergillus flavus каби баъзи турлар дон экинларига ҳужум қилиб, қишлоқ хўжалигига таҳдид солади. Унинг тарқалиш майдони Шимолий Хитой, Россия, Скандинавия ва Аляскагача кенгайиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter