Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда вакцина олганларга товуқ берилмоқда

Индонезияда вакцина олганларга товуқ берилмоқда

Фото: Willy Kurniawan / Reuters

Индонезиянинг Ғарбий Ява ҳудудида жойлашган Чианжур шаҳрида вакцина қабул қилган қари инсонларни товуқ билан рағбатлантириш тажрибаси йўлга қўйилди.

Ҳукумат ушбу қарори билан катта ёшдаги аҳолини эмлашга бўлган қизиқишини уйғотмоқчи. Маҳаллий полиция бошлиғи Априан Галихнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда препаратга бўлган танқидлар сабабли қариялар вакцина қабул қилишдан бош тортаяпти. Айрим фуқаролар эмлаш коронавирусдан ҳимоя қилмайди, аксинча, бошқа турдаги касалликларни келтириб чиқариб, ҳатто ўлим ҳолатига олиб келади деб ҳисоблайди. Шу сабабдан маҳаллий полиция идораси, округ раҳбарияти ҳамда тиббиёт марказлари бирлашиб, одамларни эмлашнинг бошқача усулини йўлга қўйишди. Энди вакцина олганларга биттадан товуқ берилмоқда.

Мамлакат ССВ маълумотига кўра, 50 ёшдан ошган 20 фоиз аҳолини коронавирусга қарши эмланмаган. Полициячининг таъкидлашича, илгари 200 нафар одамдан 25 нафаригина эмланаётган эди, ҳозирда эса кунлик эмланмоқчи бўлганлар сони 250 нафардан ошмоқда.

Маълумот учун, шунга ўхшаш рағбатлар бошқа давлатларда ҳам йўлга қўйилган. Мисол учун, Таиландда COVID-19 қарши эмланганлар сигир ва пул мукофоти билан тақдирланади. Москвада эса вакцина қабул қилганлар автомобиль ютиб олишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг