Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элмира Боситхонова Бош вазир ўринбосари бўлди

Элмира Боситхонова Бош вазир ўринбосари бўлди

Фото:«Xabar.uz»

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. «Депутатлар Бош вазир томонидан киритилган Бош вазир ўринбосари номзодини тасдиқлашди» дея хабар берди «Юксалиш» умумиллий ҳаракати ўз Телеграм каналида.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхоновани Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Элмира Боситхонова бу лавозимда Бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ўрнини эгаллади.

Баситханова 2016 йил 12 декабрдан бери Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди. 2011-2016 йилларда эса Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимида ишлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг