Икки ҳудудда «права» бўйича тезкор тадбирлар ўтказилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Д.Т. фуқаро А.С.га гўёки ИИБда ишловчи танишлари орқали ҳеч қандай ўқув машғулотларига қатнашмасдан «В.», «С.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 400 АҚШ доллари ва 400 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Амударё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «А.П.» МЧЖ автомактаби инструктори О.Х. фуқаро Ш.У.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter