"Права" сотмоқчи бўлганлар тезкор тадбирларда ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Поп тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Поп туман бўлими бош мутахассиси Б.Н. фуқаро И.С.га тракторчи-машинист гувоҳномасини таълим ташкилотларида ўқимасдан олиб бериши эвазига 5,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Мўйноқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.К. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга 2 000 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишини айтиб, 24,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро О.Ф. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter