Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда аҳолидан йиғилган 600 млн сўмни «туя» қилган фирма аниқланди

Тошкентда аҳолидан йиғилган 600 млн сўмни «туя» қилган фирма аниқланди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида бошқарув сервис компаниясидаги талон-торожлик фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати хабарига кўра, идоранинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги икки маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатувчи «A.K.» МЧЖ бошқарув сервис компанияси масъул шахслари 2022 йилдан 2024 йилнинг 1 июлига қадар аҳолидан йиғилган жами 1,6 млрд сўм маблағларни талон-торож қилган.

Хабарда айтилишича, фирма юқоридаги маблағларнинг сарфланганлиги ҳақидаги чек, счёт-фактура, йўл варақаси, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишлар ҳақидаги далолатномаларни расмийлаштирмаган. Шунингдек, МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилинган 604,4 млн сўмни нақд кўринишда олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг